Сурхондарё вилоятида 3-сектор раҳбарлари ва ходимларининг хизматлари эътироф этилди
Жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи давомида, сектор раҳбарларига аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш борасида бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Шу муносабат билан Ангор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник М.Болтаев томонидан сектор ҳудудида, аҳолининг ижтимоий турмуш тарзини яхшилаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, эҳтиёжманд оилаларни бандлигини таъминлаш ҳамда сектор ҳудудида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга ошираётган ишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан юксак баҳоланиб, унга “Жентра” автомашинаси билан тақдирлади.
Ушбу автомашинани Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник А.Исмоилов томонидан самимий тилаклар билдирилиб, тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, Шеробод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Ў.Шукуров ҳамда бир қатор 3-сектор Штаби котиблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг пул мукофотлари билан ҳам тақдирланишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати