27 Май 2022 йил 358

Сурхондарё вилояти ИИБда қонунчилик, хизмат интизомига қатъий риоя қилиш масаласида йиғилиш ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида қонунчилик, хизмат, ижрочилик интизомини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш, соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарлари полковник К.Р.Батиров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси катта тезкор вакили капитан С.А.Жумаев ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма бошлиғи подполковник С.Б.Хакимовлар қатнашди.
Масъуллар томонидан йиғилиш қатнашчиларига сўнги йилларда тизимда олиб борилаётган бир қатор ислоҳотларга қарамай ҳали-ҳануз шахсий таркиб орасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилиши қониқарсиз эканлиги, бошқа соҳавий хизматлар қаторида ташкилий бошқарма йўналишида ҳам қонунийлик ва хизмат интизомини бузиш ҳолатлари аниқланиб келинаётганлиги, жойларда шахсий таркиб томонидан иш юритишда жиддий хато ва камчилликларга йўл қўйиш ҳолатлари кузатилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, Ташкилий бўлинма бошлиқлари навбатчилик қисми ходимларини тасдиқланган режа асосида келгусида қўшимча ўқитиш масаласини кўриб чиқиши, ходимларни жанговар шайлиги ва билимини ошириш, ижрочилик ҳамда хизмат интизомига қатъий риоя этишини назорат қилиши тушунтирилиб, Ташкилий бошқарма Навбатчилик қисми ходимларини билим ва дунёқарашини шакллантириш мақсадида, ҳар бир ходимга китоб ўқиши учун шарт-шароитлар яратилиши юзасидан тегишли фикр мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилиш сўнгида масъуллар томонидан бу каби салбий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech