Сурхондарё вилояти ИИБда ўтказилган кўрик танлов ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги 539-сонли Қарорига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини янада рағбатлантириш, ватан олдидаги шарафли бурчини адо этишдаги хизматлари учун уларни муносиб тақдирлаш, ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўз касбининг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида, ҳар йили “энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи”, “энг яхши профилактика инспектори”, “энг яхши терговчи”, “энг яхши тезкор ходим” номинациялари бўйича республика кўрик танловини ўтказиш анъана тусини олди.
Кўрик танловда фахрли ўринларни қўлга киритган энг яхши ходимларни ҳар йили “25 октябрь — ички ишлар органлари ходимлари куни”ни нишонлаш чоғида тақдирлаш белгиланди.
Ғолибларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳар ойлик пул таъминотининг 100 фоизигача миқдорда бир йил давомида моддий рағбатлантириш тартиби жорий этилиши эса ҳар бир ички ишлар органлари ходимларининг ўз касбига бўлган садоқатини оширишга хизмат қилади.
Шу муносабат билан бугун Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи”, “энг яхши профилактика инспектори”, “энг яхши терговчи”, “энг яхши тезкор ходим” номинациялари бўйича кўрик танлови ўтказилди.
Танлов иштирокчилари, жисмоний ва жанговар тайёргарлик, билимлари ҳамда руҳий ҳолатларни аниқлашга қаратилган тест сновлари топширишди.
Танлов якунига кўра, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Энг яхши профилактика инспектори” наминацияси бўйича, 3 ўрин Ангор тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори капитан Ж.Хазратқулов, 2-ўрин Термиз тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант О.Тожиев ҳамда фахрли 1-ўринни Денов тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори капитан И.Мусировлар қўлга киритди.
“Энг яхши тезкор ходим” наминацияси бўйича 3-ўрин Шеробод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили катта лейтенант В.Жамолитдинов, 2-ўрин Узун тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили катта лейтенант Э.Ортиқов, 1-ўрин Музработ тумани ИИБ Т ва ЭҚКГ катта тезкор вакили капитан А.Хидировларга насиб этди.
“Энг яхши терговчи” наминацияси бўйича 3-ўрин Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси капитан Д.Хушбоқ, 2-ўрин Қизириқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси капитан Ҳ.Тоштемиров, 1-ўрин Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант Ж.Қурбоновлар қўлга киритишди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида «энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи» наминацияси бўйича ўтказилган кўрик танловида 3-ўрин Бандихон тумани ИИБ бошлиғи майор А.Бердиназаров, 2-ўрин Денов тумани ИИБ бошлиғи подполковник Э.Нуруллаев, фахрли 1-ўрин эса Ангор тумани ИИБ бошлиғи подполковник М.Болтаевлар кўрик танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи 1-, 2- ва 3-даражали диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Сурхондарё вилоятида ўтказилган кўрик танлов ғолибларини бошқарма бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов табриклаб, уларга Республика босқичидаги иштироки учун омадлар тилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати