Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Таълим ва IT соҳаси истиқболи” мавзусида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 25 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Таълим ва IT соҳаси истиқболи” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Мухандислик техналогия институти катта ўқитувчиси Х.Менгатованинг бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатлар ҳамда IT соҳасини ривожлантиришга қаратилган Президентимиз Қарорлари ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар эришилган мувафаққиятлар ҳақидаги маърузаси тингланди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти ИИОда хизмат олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида ўтказилган “Фидоий аёл ходима” кўрик танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизили бошқармасида коррупцияга қарши курашишда жонбозлик кўрсатиб, фидокорона хизмат ўтаб келаётган ходимнинг ота-оналарига вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг миннадорчилиги акс этган “Ташаккурнома”си тантанали равишда топширилди.
Дарс машғулоти сўнгида вилоят ИИБ ходимлари томонидан таёрланган ижтимоий ролик қўйиб берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати