31 Август 2021 йил 532

Сурхондарё вилояти ИИБда Мустақилликнинг 30 йиллик шукуҳи

Эркин ва фаравон ҳаётимизнинг кафолати бўлган истиқлол шодиёналари муносабати билан Сурхондарё вилоят Ички ишлар Бошқармасида ҳам байрам тадбири ташкил этилди. Унда Республика ҳуқуқ тартибот органларининг масъуллари, бошқарма бошлиғи ва ўринбосарлари ҳамда шахсий таркиб, Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик тантаналари боис турли даражадаги орден, медал ва кўкрак нишонлари билан тақдирланганлар жам бўлишди.
Жанговар байроқ қарши олиниб давлатимиз мадҳияси ижро этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг ички ишлар органлари ходимларига йўллаган байрам тадбриги ўқиб эшиттирилди. Ўз ўрнида қилинган рағбат ҳамиша кишини руҳлантириб касбига нисбатан меҳри ва садоқатини чандон оширишга хизмат қилади.
Шу боисдан бўлса керак юрт тинчлиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек шарафли ва айни пайтда масъулиятли касб эгаларининг хизматлари ҳар доим Ҳукумат эътиборида. Бу жиҳатлар тадбирда сўз олган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ҳам эътироф этилди. Ва таъкидландики тизимдаги шахсий таркибга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик албатта унинг жамиятдаги нуфузуни янада оширишга хизмат қилиб, ходимларнинг жасорат кўрсатишига замин яратади. Бошқарма бошлиғи нутқи давомида бурчини адо этиш чоғида мардлик ва ватанпарварлик кўрсатган ходимларни бирма-бир тилган олиб ўзининг самимий тилакларини билдирди. Шундан сўнг фаолияти давомида сафдошларига ўрнак намуна бўлиб келаётган ходимлар бирин кетин тақдирланди.
Байрам тадбири файзли дастурхон атрофида давом этди. Санъаткорларнинг чиқишлари эса иштирокчиларда шодиёна шукуҳи остида барчага қувонч ва шодлик улашди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech