31 Май 2021 йил 508

Сурхондарё вилояти ИИБда Малакавий ўқув амалиёти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон, 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 1 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетини ташкил этиш тўғрисида»ги 127-сон буйруғи ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги «Ички ишлар вазирлиги Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчиларининг малакавий амалиётини юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш тўғрисида»ги кўрсатмаси ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчиларининг малакавий амалиётини сифатли ташкил этиш борасида Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 31 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ катта мажлислар залида Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчиларининг «Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятини бошқариш» ва «Туман, шаҳар ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш» ўқув модуллари бўйича малакавий амалиёти ташкил этилди.
Ташкил қилинган ўқув амалиётида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети бошлиғи ўринбосари подполковник А.Собиров ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор У.Жўраевлар иштирок этишди.
Тингловчиларининг малакавий амалиёти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва малака амалиёти дастури талаблари асосида, бошқарманинг малакали соҳавий хизмат раҳбарлари томонидан ўтказилиб, амалиётни ўташ давомида тингловчиларнинг шахсий хавфсизлик чоралари, одоб-аҳлоқ қоидалари, ўрнатилган кун тартиби, хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига ҳамда махфийлик тартибига шунингдек, карантин, санитар-гигиеник қоидаларга қатъий риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда.
Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчиларининг малакавий амалиёти давомида раҳбарликка лаёқати ва қобилияти ўрганиб чиқилиб, уларнинг ҳар бирига фикрномалар, ўқишни тамомлаганидан сўнг тайинланиши режалаштирилган лавозимлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech