18 Октябр 2021 йил 285

Сурхондарё вилояти ИИБда касб байрами олдидан саф кўриги ўтказилди

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, 25 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан бошқарма соҳавий хизмат ходимлари ўртасида саф кўриги ўтказилди. Кўрик давомида ички ишлар органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаларини олиб юришлари, хизмат кийимларининг озодалигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, бошқарма шахсий таркибининг саф тайёргарлиги ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech