20 Июл 2022 йил 397

Сурхондарё вилояти ИИБда, ИИВ Академияси курсантларининг ўқув амалиёти якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019-йил 30-сентабрдаги 312-сон “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда амалиётни юқори савияда ташкил этиш мақсадида, 2022-йилнинг 27-июн кунидан 18-июл кунига қадар Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси, ЙҲХБ, Пробация бўлими, Эксперт криминалистика бўлими, Тезкор қидирув ҳамкорлиги бўлими, Термиз шаҳар ва Денов тумани ички ишлар бошқармаси ҳамда барча туман ички ишлар бўлими Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 1 ва 2-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиёти ташкил этилган эди.

Ташкил этилган ушбу амалиёт давомида курсантлар томонидан шахсий хавфсизлик чораларига, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя этишлари таъминланиб, доимий назорат остига олинди.

Шунингдек, курсантларга амалиёт дастурини муваффақиятли бажариш, амалиёт фаолиятига тааллуқли кўникмаларни шакллантириш, мутахассислик бўйича мустаҳкам касб маҳоратини эгаллаш ва такомиллаштириш, ижтимоий, тарбиявий ҳамда ташкилотчилик фаолияти тажрибасини орттиришлари учун зарурий шароитлар яратиб берилди.

Иш ўрганиш амалиёти якунида курсантлардан комиссия таркибида синовлар қабул қилиниб, ҳар бир курсантнинг фаолиятига холисона баҳо берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти, ИИВ Академияси масъул ходимлари, Сурхондарё вилояти Фахрийлар кенгаши раиси ва аъзолари, ИИВ Академияси кундузги таълим 1- ва 2-ўқув курси курсантлари иштирокида ўқув амалиёти якунига бағишлаб ўтказилган тадбирда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ фаолиятини такомиллаштиришга оид буйруқ, кўрсатма ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал равишда ўрганиб, улардан ўзининг кундалик хизмат фаолиятида тўғри ва тўлиқ фойдаланиб, ушбу буйруқ ва кўрсатмаларнинг талаблари асосида хизмат олиб бориш, ўзларига юклатилган хизмат вазифаларига виждонан ёндошиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркилликлари, хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва содир этилган жиноятларни фош этишга қаратилган турли тезкор-қидирув тадбирларда фаол иштирок этган бир гуруҳ курсантларга Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти номидан миннатдорчиликлар билдирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech