14 Январ 2021 йил 663

Сурхондарё вилояти ИИБда бир гуруҳ ходимлар мукофотланди

Ватан ҳимоячилари куни байрам тадбирлари ҳуқуқ тартибот органлари тизимида ҳам муносиб қаршиланмоқда. Сана муносабати билан вилоят Ички ишлар бошқармасида ҳам тантанали тадбир ташкил этилди.
Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тизимда фаолият олиб бораётган ходимларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати учун ҳамда 14-январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан мукофотланган бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирининг муддатидан олдин махсус унвони, “Аъло хизматлари учун” ва I-II-III- даражали “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, “Эсдалик қўл соати” ва фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.
Бундан ташқари, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан 400 нафарга яқин ходим пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech