30 Август 2022 йил
352
Сурхондарё вилояти ИИБда байрам муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами олдидан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ишчи хизматчилар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркаси ташкил қилинди.
Вилоят ИИБ ҳовлисида ташкил этилган савдо ярмарка расталарида сифатли ва арзонлаштирилган мева-сабзавотлар, турли ичимликлар, сут ва гўшт маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотлар ўрин олган.
Арзонлаштирилган савдо ярмаркаси вилоятнинг барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида ҳам ташкил этилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.