11 Ноябр 2021 йил 379

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси маъмурий биноси ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида ишлар ташкил қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2-ноябр куни ўтказган йиғилишида берилган топшириғига кўра, жойларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Ушбу лойиҳа доирасида, Сурхандарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга оширмоқда. Бунда, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси маъмурий биноси ва унинг атроф ҳудудларида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
Дарҳақиқат, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.
Бу ишларнинг баҳор фаслигача давом эттирилиши, инсониятга фойда келтирадиган даражада яшаш маконимизни яшилликка буркашга олиб келади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech