8 Апрел 2022 йил 464

Сурхондарё вилояти ИИБ мутахассис-психологлар томонидан, ички ишлар органлари ходимлари билан психологик суҳбатлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 14 март кунидаги “ИИВнинг айрим ҳудудий ички ишлар органларида маънавий-руҳий муҳит аҳволини ўрганиш ва ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходими ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш хизмати, Маънавий маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи томонидан, хизмат жамоаларида маънавий-руҳий муҳит ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, мазкур жамоаларда соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан; шахсий таркиб ўртасида рўй бериши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, ходимларнинг ислоҳотлар жараёнидаги ўзгаришлар ва хизматга бўлган муносабатини ўргатиш;
- ҳудуддий ички ишлар органларининг мутахассис-психологлари томонидан амалга оширилган ишлар аҳволини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходими ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш хизмати, Маънавий маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи томонидан, янги ташкил этилган “Ходимбай” ишлаш тизими асосида ходимларнинг яшаш уйларига борилиб, уларнинг муаммолари ва яшаш шароитлари ўрганилиб, аниқланган муаммолар бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мутахассис-психологлар томонидан “Истиқболли ва Раҳбар кадрлар заҳираси”га киритилган ходимлар билан давра суҳбатлари ташкиллаштирилиб, уларга келгусида қўл остидаги шахсий таркиб билан ишлаш ва хизмат жараёнини бошқаришда психологик маслаҳатлар берилмоқда.
Шунингдек, ходимлар билан ўтказилаётган психологик суҳбат, маслаҳат ва ҳиссий-иродавий сифатларини ривожлантирувчи тренинглар эса ходимлар учун зарур бўлган руҳий озуқани олишларига омил бўлмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech