2 Сентябр 2021 йил 417

Сурхондарё вилояти ИИБ МваФРБ огоҳлантиради!

Чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида бўлишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига илова тарзида бир нечта ўзгартириш киритилган.
Унга кўра пандемия муносабати билан карантин жорий этилган ҳудудда вақтинча бўлиш муддати тугаган хорижий фуқароларга, шунингдек, уларни қабул қилган уй-жой эгалари ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан карантин муддати тугагунга қадар карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий чоралар қўлланилмаслиги белгиланган эди. 2021 йил 30 августдаги 549-сонли қарорига асосан, мазкур банд бекор қилиниб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, жорий йилнинг 10 сентябрдан республикада бўлиш тартибини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавогарликка тортилади.
Шу сабабли, республика ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан 2021 йил 10 сентябрга қадар вақтинчалик рўйхатдан ўтишларини сўраймиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech