Сурхондарё вилояти ИИБ жамоаси Республика босқичида фахрли ўринни қўлга киритди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунидаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар концепсиясига мувофиқ, Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2021 йил 8 сентябрь кунидаги Ички ишлар органларининг ҳаваскор жамоалари ўртасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказиш тўғрисидаги 188-сон фармойиши асосида ўтказилган танловнинг Республика босқичида жами 16 та жамоа жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти ИИББ, барча вилоят ИИБлари, ИИВ Академияси ҳамда Қоровул қўшинларининг ҳаваскор жамоалари ўртасида беллашув бўлиб ўтди.
Беллашувчи жамоаларга санъат, маданият, адабиёт, хореография, нотиқлик, халқ фольклори каби ижодий йўналишларида 20 дақиқага мўлжалланган ижодий чиқишларни намойиш этишлари белгиланган бўлиб, Сурхондарё вилояти ИИБнинг “Жайхун оҳанглари” ҳаваскорлар жамоаси ўзининг миллий йўналишдаги фольклор ўйинлари билан иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати