31 Декабр 2021 йил 475

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази тарбияланувчиларини байрам билан табириклади

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Б.М.Хидировлар З1 декабрь куни, Термиз шаҳрида жойлашган Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси тасарруфидаги Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрасатиш марказида бўлишди.
Ушбу масканда, қаровсиз юрганлиги сабабли марказга келтирилган 8 нафар вояга етмаганлар билан учрашиб, уларни байрам билан табриклаб дилдан суҳбат қуришди. Суҳбат жараёнида ушбу вояга етмаганларга келажакда комил инсон бўлиб, давлатимиз равнақи учун муносиб фарзанд бўлиб камол топиши лозимлигини таъкидлашди.
Байрам муносабати билан Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрасатиш марказида вақтинча сақланаётган вояга етмаганлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Text to speech