19 Июн 2021 йил 544

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ёшларга ўқишга кириш учун имтиёзга эга тавсияномалар топширилди

Бугун Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида, бир қатор ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Олий ва ўрта махсус таълим даргоҳларига ўқишга кириш учун 3 ва 5 фоизлик қабул квотали имтиёзга эга бўлган тавсиянома ва тақдимномаларга эга бўлишди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 май кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш тартиби тўғрисида”ги 375-сон Қарори талаблари асосида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов томонидан Сурхондарё вилояти ички ишлар органлирида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган 67 нафар намунали ходимларнинг 77 нафар фарзандларига тавсиянома ҳамда тақдимномалар тантанали равишда топширилди.  Ушбу тавсиянома ва тақдимномалар берилиши ва имтиёзлари ҳақида қисқача маълумот; Тавсиянома-бу республика бўйича барча олий таълим муассасаларининг бакалавриятига давлат гранти асосида киришда ажратилган қўшимча уч фоизлик қабул квотаси доирасида танловда иштирок этиш учун имтиёз берилади. Тақдимнома-бу мудафаа вазирлиги, ички ишларлиги, миллий гвардия ва давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ажратилган беш фоизлик қабул квотаси доирасида танловда иштирок этиш имтиёзини беради.Мазкур тавсиянома ҳамда тақдимномалар 3 йил муддатга берилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech