5 Август 2023 йил 188

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида, Термиз шаҳрида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди

Жорий йилнинг  5 август куни Термиз шаҳридаги “Маданият уйи” биносида,  Термиз шаҳрида вояга етмаган ёшлар томонидан содир этилган оғир турдаги жиноят муҳокамасига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов, шаҳар мектор раҳбарлари, масъул идора ва ташкилот вакиллари, таълим муассасларининг масъул раҳбарлари, профилактика инспекторлари ва назорат остидаги шахслар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур жиноят келиб чиқиш сабаб ва омиллари ҳақида Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Э.Нуруллаев томонидан йиғилиш иштирокчиларига қисқача   маълумот бериб ўтилди. Маълумотга кўра 2023 йилнинг 1 август куни кеч соат 22:00 лар чамаси Термиз шаҳари "Нурли келажак" маҳалласида яшовчи вояга етмаган ўсмирлар ўртасида юзага келган келишмовчилик пичоқбозлик билан якун топганлиги, муштлашиш жараёнида қорин бўшлиғи ўнг қўл билак юза сохасига пичоқ билан зарба берилганлиги, ўсмирнинг айни пайтда шифохонада шифокорлар назоратида эканлиги таъкидланиб, ушбу жиноятга сабаб бўлган омиллар таҳлил этили, ҳолат юзасидан жорий йилнинг 2 август куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104 моддаси 2 қисми “е,к” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.

Вилоятдаги турли ташкилот – идора, кенг жамоатчилик вакиллари, ички ишлар органлари мутасаддилари иштирок этган жиноят муҳокамасида, мазкур жиноятга сабаб бўлган ҳар бир ҳолат таҳлил этилиб бунда қўни – қўшни, маҳалла кўй, ошно оғайинларнинг ҳам салбий таъсири катта бўлганлиги  таъкидланди.

Вилоят ИИБ бошлиғи жиноят содир этишга мойил бўлган фуқаролар билан тизимли ишлаш бўйича йўлга қўйилган механизмнинг ҳаракатга келтирувчилари маҳаллалардаги “бешлик” вакиллари бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда фаолият юритмаслиги кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлишини ҳаётий мисоллар билан келтирди.  Шу аснода Маҳалладаги бешлик ҳудудда келиб чиқаётган муаммо ва турли низоларни ўз вақтида ўрганиб, уларни бартараф этишга масъул эканлиги уқтирилиб зарурий кўрсатмалар берилди.

Айтиш керакки, сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижроси доирасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасалар иштирокида жиноятларнинг сабабларини ўрганиш, уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларини жойига чиққан ҳолда «маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама қилиш тартиби жорий этилган. Бу амалиёт аввало ҳудуддаги креминоген вазиятни яхшилаш ва нуронийлар, кенг жамоатчилик вакилларининг огоҳлиги даҳилдорлигини оширишда айни муддао саналмоқда. Эътиборли жиҳати халқ билан бўлаётган мулоқотлар жараёнида жиноятчиликни жиловлаш бўйича аҳоли вакилларининг ҳам таклифлар ташаббуслари ўртага ташланмоқда.

Text to speech