Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари билан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш бўйича сайёр ўқув-семинар ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари билан ИИВнинг 2022-йил 19-октябрь кунидаги “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари билан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш бўйича сайёр ўқув-семинарларни ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли фармойишига асосан 2023 йилнинг 27-29 март кунлари сайёр ўқув-семинари ўтказилди.
Сайёр ўқув машғулотлари жараёнида Вазирлик Малака ошириш интитути ва Академия профессор-ўқитувчилари томонидан вилоят ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари эътиборига бугунги кунда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш бўйича Республикамизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, уларнинг мазмун-моҳияти, бу соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар ва бошқа шу соҳага оид маълумотлар етказилди.
Шунингдек, профилактика инспекторларининг ҳимоя ордерини бериш тартиби, муддати, уни узайтириш тартиби, ҳамда кучга кириши, белгиланган чекловлар, тақиқларнинг турлари ва мазмуни, тазйиқ ва зўравонлик нима, унинг асосида жабрланган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш фаолияти ҳамда оилада аёлларга нисбатан содир этилаётган тазйиқ ва зўравонлик шакллари: муаммо ва ечимлар каби масалалар бўйича дарс жараёнлари бинар усулларни қўллаган ҳолда ўтказилди.
Мазкур сайёр ўқув машғулотлари якунида, синовларни мувофақиятли топширган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади.