12 Май 2022 йил 486

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танлови ўтказилди

Ички ишлар органларида “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини татбиқ этиш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 15-февраль кунидаги “Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 37-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11 май куни вилоят Ички ишлар органлари ходимлари оилалари ўртасида “Намунали оила” кўрик танлови ўтказилди.
Унда ички ишлар органларида камида 5 йил амалий иш стажига эга, оила қурганига 8 йил тўлган (ходимларнинг 7 – 15 ёш оралиғидаги фарзандлари кўрик-танловда иштирок этишлари мумкин), ҳаракатдаги интизомий жазоси мавжуд бўлмаган, вилоят ИИБнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларидан жами 8 та оила иштирок этишди.
Кўрик-танлов шартларини бажариш давомида иштирокчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўз истеъдод ва қобилиятларини намойиш этдилар.
Қизғин баҳслардан сўнг, фахрли 3-ўринга Бандихон тумани ИИБ Ташкилий бўлинма бошлиғи майор Холиқов Илхом Баходирович оиласи, 2-ўринга бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд Узун тумани ИИБ 1-сон ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори майор Йўлдошев Ўткир Қамбарович оиласи муносиб деб топилди. Ангор тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант Қувватов Фурқат Фарходовичнинг оиласига 1-ўрин насиб этди ва бир йўла танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, танловда иштирок этган оилалар турли номинациялар бўйича ҳам диплом ва бошқарманинг эсдалик совғалари, китоблар жамланмалари билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech