Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний чиниқиши ортидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари жисмоний тайёргарликларини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт.” Ана шу даъвадга амал қилиш учун эса ички ишлар тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг жисмоний тайёргарлиги муҳим аҳамиятга эга. Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган фармонлари эса мазкур йўналишдаги саъй ҳаракатларнинг мунтазамлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарликларини ошириш, улар билан мунтазам равишда машғулотларни ўтказиб боришни янада яхшилаш мақсадида, ўқув дастури ва спорт тарғиботчилари рўйхати тузилиб, ходимларни тиббий гуруҳларга бўлган ҳолда жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилиб келинмоқда. Ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари вилоят Ички Ишлар Бошқармасининг спорт ўйингоҳида Бошқарманинг соҳавий хизмат ходимлари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича ўртоқлик учрашувларини ўтказиш анъана тусини олган.
Бу навбатдаги беллашувларда Республика Ички Ишлар Вазирлигининг масъул ходимлари ҳам иштирок этишди. Спорт ўйинларидан ташқари шахсий таркибга “Қўл жанги” усулларини мукаммалроқ ўргатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Албатта жисмоний чиниқиш ортидан келадиган саломатлик кишининг меҳнат фаолиятида ижобий таъсирини кўрсатади. Натижалари ҳам кўзга ташланади. Жамиятда қонун устиворлигини таъминлаш жиноятчиликнинг олдини олишдек эзгу мақсадлар йўлида фаолият юритаётган ички ишлар органлари ходимлари учун мана шундай жимсоний машғулотларнинг мунтазамлик асносида ташкил этилиши юқорида таъкидланганидек эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини бод-бод исботлаш имконини беради.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати