Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари яна бир савоб ишга қўл уришди
Жорий йилнинг 7 май куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари, Сурхондарё вилояти Қон қуйиш марказида ўз ихтиёрлари билан қон топширишди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, Ички ишлар органлари ходимлари сектор ҳудудларида аҳолининг муаммоларини ўрганиш ишлари давомида, фуқаролар ўртасида аниқланган “Анкогемотологик” қон касаллигига чалинган фуқароларга ёрдам кўрсатишга қаратилгандир.
Ушбу қон топшириш тадбирига бошқарманинг барча соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман Ички ишлар органлари ходимлари фаол иштирок этишди.
Фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш билан биргаликда соғлигини асрашга қаратилган ушбу яхшиликка йўғрилган савобли тадбирлар давом эттирилиши бўйича, вилоят Қон қуйиш маркази билан келишув йўлга қўйилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати