4 Май 2021 йил 488

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, “Хотин-қизлар масалалари”га бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси томонидан 2021 йил 03 май куни бошқарма фаоллар залида Бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник У.С.Ўтаев, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги ходимлари А.Хурсандов, Х.Қосимовалар иштирокида “Оила муқаддас”, “Ёшларни оилага тайёрлаш ҳамда оилалар ўртасида келишмовчилик”, “Оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш”, “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш” мавзуларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник У.С.Ўтаев сўзга чиқиб, Ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида тартиб интизом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан чиқарилаётган Қарор ва фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқларини ўқиб ўрганиб, фаолият давомида ижросини таъминлаб бориш кераклиги такидланди.
Шундан сўнг, Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори майор Г.Ж.Рахматова ҳам сўзга чиқиб, ҳозирги кунда Вилоят Ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақидаги ҳисоботи тингланди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги ходимлари А.Хурсандов ҳамда хотин-қизлар билан ишлар бўйича ходима Х.Қосимовалар сўзга чиқишиб Оиланинг муқаддаслиги, аёлларнинг оилада ўрни, оилада муомала маданияти, қайнона қайнотага нисбатан муомаласи”, “Оилалар ўртасида ҳеч қандай жиддий сабабларсиз ажрашишлар” тўғрисидаги тушунчалар бериб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида, ички ишлар органлари тизимида хизмат ўтаб келаётган, тўрт нафар ходималарга биринчи лейтенант махсус унвонлари тантанали равишда топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech