23 Март 2020 йил 955

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси офицерлик лавозими учун танлов эълон қилади

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасидаги бўш Профилактика (катта) инспектори офицерлик лавозимларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси 2020 йилнинг 20 март кунидан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимларида бўш бўлган офицерлик лавозимларига, ички ишлар органлари хизматига кириш истагида бўлган фуқароларни хизматга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган танловларда иштирок этиш учун рўйхатга олиш бошланганини маълум қилади.

Танловда, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиз ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан (ўттиз ёшдаги ҳам) Сурхондарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларининг “Ҳуқуқшунос”, “Педагогика” ва бошқа йўналишлари бўйича тамомлаган, муддатли, сафарбарлик чақирув резерви ёки олий таълим муассасаларини ҳарбий кафедрасини тамомлаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни юқорида кўрсатилган муддатдан бошлаб, соат 09:00 дан 17:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармасига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисидаги диплом (иловаси билан), ҳарбий гувоҳномасининг асли билан келишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: 8-376-222-04-62

Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар “Боғзор” маҳалласи, Баркамол авлод кўчаси 46-уй, Сурхондарё вилояти ИИБ биноси.

Сурхондарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Text to speech