30 Апрел 2021 йил 516

“Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” ғолиблиги учун тўп суришди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5887–сон Фармонлари талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ички ишлар бошқармасининг 2021 йил 23 апрель кунидаги кўрсатмасига асосан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 22 апрель куни тасдиқланган Низомга асосан вилоятдаги 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича, “Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” учун мусобақалар ташкил этилган.
Қизириқ тумани 3-сектори ҳудудига қарашли “Етумқум”, “Гиламбоб”, “Зартепа”, “Зарбдор”, “Янгикент”, “Ҳалқабод” ва “Кунчиқиш” маҳаллалари ёшлари ўртасида ҳам мусобақа ўтказилиб ғолиблар аниқланди.
Мусобақа якуни бўйича “Етумқум” МФЙ 1-ўрин, “Янгикент” МФЙ 2-ўрин, “Кунчиқиш” маҳалласи ёшлари 3-ўринларни қўлга киритишиб, ғолибларга вилоят ИИБ бошлиғининг диплом ва эсдалик учун қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech