27 Декабр 2021 йил 482

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи иштирокида, Шерободда содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди

Куни кеча, Шеробод тумани “Зарабоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 71-сонли умумтаълим мактабида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов, Шеробод тумани ҳокими З.Давлатов, секторлар ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида ушбу ҳудудда содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди.
Дастлаб туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров томонидан содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди.
Вилоят ИИБ бошлиғи ҳар бир фуқаро бундай салбий ҳолатларни содир бўлишига томошабин бўлиб эмас, балки уни олдини олишга ҳаракат қилиши, маҳаллада бўлаётган нохуш ҳолатларга барча масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндошиши лозимлиги тўғрисида фикр билдирди.
Муҳокама йиғилишида туман ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Text to speech