15 Декабр 2021 йил 426

Сурхондарё вилояти ҳудудидаги тижорат бозорларида назорат тадбирлари ташкил этилмоқда

Айни пайтда, Сурхондарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Патруль – пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимларининг ҳамкорликдаги рейд тадбирлари давом этмоқда.
Жумладан, Термиз шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан мониторинг олиб борилмоқда.
Бунда, вилоят ҳудудида озиқ-овқат, деҳқон ва мол бозорларида гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда сут ва сут маҳсулотлари, номаълум шароитда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолга яроқлилигини назорат қилиш ва яроқсиз маҳсулот аниқланганида, тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Text to speech