24 Июн 2020 йил 747

Сурхондарё вилояти "Дарбанд" мунтазам ЙПХ масканида вилоят ҳудудидан чиқиб кетаётган ва кириб келаётган транспорт воситалари хайдовчилари назоратдан ўтказилмоқда

Сурхондарё вилояти "Дарбанд" мунтазам ЙПХ масканида вилоят ҳудудидан чиқиб кетаётган ва вилоят ҳудудига кириб келаётган ҳайдовчиларга йўлларда кўнгилсиз ҳодисалар юз бермаслиги ва унинг олдини олиш мақсадида, юк машиналари учун кузатувлар ташкиллаштирилиб, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда толиққан ҳайдовчиларни аниқлаб, маскан олдида транспорт воситалари учун хавфсиз худуд яратилиб, ҳайдовчи ва йўловчиларга эса қаҳва улашилмоқда.
Бир муддат дам олиш шароитлари яратилди. Бундан ташқари уларнинг хушёрлигини ошириш мақсадида, шу жойнинг ўзида телемонитор ўрнатилиб, йўлларда чарчоқ ва эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган йўл транспорт ҳодисалари ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech