Сурхондарё вилояти 3-секторларида яшовчи оилалар ўртасида, Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт ва китобхонлик мусобақасининг биринчи босқичи бўлиб ўтади
Шаҳар ва туманлар ИИБ бошлиқлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Туризм ва спорт бошқармаси, Маданият бошқармалари ҳамкорлигида аҳолининг, айниқса, ёшларни спортга қизиқтириш, маҳаллаларда оммавий спортни ривожлантириш, маънавий етук оилани яратиш мақсадида, Республикамизнинг 3-сектор ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири соврини учун оилалар ўртасида “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида мусобақалар ташкил этилди.
Ташкил қилинган ушбу мусобақалар, Спорт мусобақалари бўйича- “Стол тенниси”, “Қувноқ стартлар”, “Шашка”, “Шахмат” ва “Бадминтон” спорт уйинлари, шунингдек, Китобхонлик беллашувлари бўйича “Энг яхши китобхон оила”, “Ёш китобхон”, “Мен севган асар кахрамони”, “Бахру байт” тез айтиш ва “Темур тузуклари билимдони” беллашувларини ўз ичига олади.
Беллашувлар, 2021 йилнинг 11 декабрь куни Шўрчи, Сариосиё туманларида, 2021 йилнинг 13 декабрь куни Термиз, Бандихон, Бойсун, Қумқўрғон, Музработ, Олтинсой ҳамда Узун туманларида, 2021 йилнинг 14 декабрь куни Термиз шаҳар, Ангор, Денов, Жарқўрғон, Шеробод ҳамда Қизириқ туманларида бўлиб ўтади.
Азиз воҳамизнинг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ташкил этилган, ушбу мусобақада фаол иштирок этинг ва ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олинг!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати