12 Май 2021 йил 634

Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбари Туркманистон чегараси ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолининг шароитларини ўрганди

Сурхондарё вилоятининг энг олис ва чекка ҳудудларидан бири Туркманистон Республикаси билан чегарадош Қора камар маҳалласи Музработ туман марказидан қарийб 60 километр ўзоқликда жойлашган, туб аҳолиси асосан чорвачилик ортидан даромад қилади. Мазкур маҳаллада 72 та хонадонда 84 та оила мавжуд бўлиб, тўрт юз нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Қора камар маҳалласи аҳолисининг турмуш тарзини янада яхшилаш, уларга шарт-шароитлар яратиш, истиқомат қилувчи оилаларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида, Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбари ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ташриф буюриб, ҳудудда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Ҳудудда аҳолининг фарзандлари таълим тарбия олиб, камолга етадиган мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳамда маҳалла ҳудудидаги кўчаларни шағал тош ётқизиш ишларининг сифат даражаларини ўрганиб, аниқланган камчилликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech