25 Май 2021 йил 415

Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбари мактаб ўқувчиларига Президентимиз табригини ўқиб эшиттирди

Жорий йилнинг 25 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов Узун тумани “Оқтумшуқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 27-сонли умум таълим мактабида ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ” байрам тадбирида иштирок этди.
Ташкил этилган байрам тадбири давомида, вилоят 3-сектор раҳбари, бугун ушбу таълим даргоҳини тамомлаётган ўқувчи ўғил-қизларнинг қувончига шерик бўлиш асносида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил қизларимизга” йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шу билан бирга Мамлакатимизнинг шарафини ҳимоя қилиб келаётган мактабнинг спортчи ўғил қизларига ҳамда мактабни намунали ҳулқи, аъло баҳолар билан тамомлаётган ўзларининг жамоат ишларида фаоллигини кўрсатган битирувчи ўқувчиларига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини улашди.
Ушбу байрам тадбири ўқувчи ёшларнинг куй қўшиқ ва рақслари билан давом эттирилиб, кўрсатилган эътибор ва эътирофдан битирувчи ёшлар мамнун бўлишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech