Сурхондарё вилояти Прокуратурасида, “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” ягона ахборот тизимини ўрганиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди
Жорий йилнинг 14 июль куни Сурхондарё вилоят прокуратурасида, Ҳуқуқтартибот органларининг тергов соҳаси масъуллари ва ходимлари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январь кунидаги “Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-105-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” ягона ахборот тизимини яратиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган ахборот тизимидан фойдаланишни ўрганиш юзасидан ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ташкил этилган ўқув машғулоти давомида, “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” ягона ахборот тизимини амалиётга кенг тадбиқ этиш юзасидан батафсил маълумотлар берилиб, ягона электрон база орқали ишни ташкил этиш йўллари мисоллар орқали ўрганилди.
Ўқув машғулотида иштирокчилар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар олишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати