11 Декабр 2021 йил 461

Сурхондарё ИИБ ходимлари ҳам “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида беғараз донорлик акциясида фаол иштирок этишмоқда

Ўзбекистон Республикаси Призедентининг 2020 йил 10-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб–қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4592-сонли Қарори билан тасдиқланган, аҳоли орасида беғараз донорлик фаолиятини ташкил этиш белгиланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси томонидан 2021 йил 19-ноябр куни юборилган хатида тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган болаларни қўллаб қувватлаш мақсадида, “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида беғараз донорлик акцияси жорий йилнинг 3-декабрь куни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида ўтказилиши маълум қилинган.
Шу муносабат билан Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2021 йил 02 декабрь кунидаги тегишли кўрсатмаси тижросини таъминлаш мақсадида, “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида беғараз донорлик акциясида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам Сурхондарё вилояти қон қуйиш марказига бориб беғараз донорлик акциясида фаол иштирок этишмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech