Сурхондарё ички ишлар органлари ходимлари учун “Маънавий ва маърифий” тадбир ташкил этилди
2021 йил 12 май куни Сурхондарё вилояти ички ишлаш органлари ёш ходимлари билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими катта мажлислар залида маънавий маърифий учрашув ўтказилди.
Учрашувда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бўлим бошлиғи, капитан Ю.Юсупов, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси Сурхондарё бўлими бошлиғи М.Олламуродов, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси Сурхондарё бўлими аъзоси, шоира ва ёзувчи Ш.Жалилова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлим бошлиғи ўринбосари Э.Худойбердиев, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Р.Абдураззоқова ва бошқалар иштирок этишди.
Ушбу бадиий учрашувдан кўзланган асосий мақсад, ички ишлар органлари ходимларининг маънавиятини янада юксалтириш, ватанпарвар ва маърифатпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанимиз ҳудудида етишиб чиққан улуғ мутафаккир олим, ёзувчи, шоир ва алломаларнинг асарлари билан яқиндан танишиш, қолаверса, вилоятимизнинг кўзга кўринган ёзувчи ва шоирлари ижодидан баҳраманд бўлишдан иборат бўлиб, тадбирда сўзга чиққан шоир ва ёзувчилар бир-бирини такрорламайдиган шеърий тўпламларни ходимларга ўқиб эшиттирдилар.
Учрашув якунида, сўзга чиққан Ю.Юсупов ички ишлар органлари ёш ходимларига соҳа ривожида маънавий-маърифий ишларнинг аҳамияти ҳақида қисқача тушунтириш бериб, учрашувга ташриф буюрган ижодкорларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги номидан миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси Сурхондарё бўлими бошлиғи М.Олламуродов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди.
Бундай учрашувлар ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли
ва мароқли ўтказишлари, маънавий озуқа олишлари ва китобхонликка бўлган қизиқишларини янада орттиришга хизмат қилади десак, муболаға бўлмайди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати