15 Январ 2024 йил 836

Сурхондрё вилояти ИИБ Пробатсия бўлими ва унинг жойлардаги гурухлари томонидан 2023-йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлили ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ва унинг жойлардаги гуруҳлари ходимлари иштирокида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлили ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги Департаменти Пробация хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Ходжаев Рустам Эгамбердиевич ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Хидиров Бахром Махаматовичлар  иштирокида ўтказилган йиғилишда 2023 йил 12 ой давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар йўналишлар кесимида муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими бошлиғи подполковник Шавкат Мусурмановнинг ахбороти тингланди. Унга кўра вилоят Пробация гуруҳлари томонидан назорат остидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослашуви, бандлигини таъминлаш, ишга жойлаштириш, улар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкум судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида ўталмай қолган жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

2023 йилнинг ўтган даври мобайнида Жиноят ишлари бўйича шаҳар-туман судлари билан ҳамкорликда пробация назоратидаги шахслар учун  175 маротаба «Сайёр суд» мажлислари ташкил этилиб, 10 367 нафар назоратдаги шахсларнинг иштироки таъминланди.

Вилоят бўйича жами 976 нафар назорат остидаги шахсларга ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди, жумладан;

- 640 нафарига ҳуқуқий;

- 176 нафарига ИД карта (паспорти) олинишида;

- 145 нафарига ижтимоий;

- 15 нафарига пенсия олишлари бўйича ёрдамлар кўрсатилди. 

Шу билан бирга вазирлик Пробация хизмати раҳбарияти томонидан  соҳа ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунбузилиш ҳолатлари олдини олиш хизмат самарадорлигини ошириш борасида зарур тавсиялар билдириб ўтилди.  

Йиғилиш якунида хизмат фаолияти давомида намуна кўрсатган ходимларга вилоят ИИБ раҳбариятининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.

Text to speech