10 Июл 2024 йил 481

Сурхондрё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходималар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлар томонидан амалиётчи психолог Нигина Худойбердиева билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари таркибида  хизмат олиб борадиган ходималарнинг хизмат фаолиятини ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, уларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходималарнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш мақсадида ходималар билан якка тартибда суҳбат ўтказилди.

Бунда асосий эътибор, Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирларга қаратилди.

Text to speech