3 Феврал 2024 йил 633

Сурхондарёдаги мактабларда “Оталар йиғилиши” ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 13-март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида ҳафтанинг шанба куни вилоят тажрибаси сифатида "Оталар қабул куни" бўлиши таклифи берилган эди.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилоятидаги умумий ўрта-таълим мактабларида “Оталар йиғилиши” ташкил этилди.

Ушбу йиғилишда мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг оталари ҳамда таълим муассасасида фаолият юритаётган педагог ходимлар иштирок этишди.

Ўтказилган йиғилишда, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЙ ва ЙБИГ инспектор-психологлари томонидан Президентимизнинг 2023-йил 13-март кунидаги ташрифи давомида, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишда уларнинг назоратини кучайтириш мақсадида, Сурхондарё тажрибаси тариқасида “Оталар йиғилиши” ташкил этилаётганлиги, келажак авлод бугунги кунда таълим-тарбия олишлари учун кенг имконият ва шароитлар яратилганлигига алоҳида тўхталиб, фарзандларнинг одоби-ахлоқи борасида сўз юритди.

Шунингдек, ота-оналарга фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишлари, турли салбий иллатлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, тамаки маҳсулотлари чакиш, психотроп ва гиёҳвандлик кабилардан сақлаш бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Text to speech