Сурхондарёда жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган махсус тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сон қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 июнь кунидаги ПҚ-3786-сонли “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 20 февралдаги тегишли буйруғи талаблари асосида кўча ва жамоат жойларида, шунингдек оммавий тадбирлари ўтказиладиган объектларда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилаяпди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 26 ноябрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқароларнинг совуқ қурол ва совуқ қурол сифатида фоидаланилиши мумкин булган ашёлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузганлик ҳолатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш хақида”ги буйруғи талаблари асосида фуқаролар томонидан совуқ қурол ва совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузмасликлари бўйича Термиз шаҳрининг “Тинчлик” маҳалласида жойлашган Автошоҳбекат ҳудудида, Термиз шаҳрининг “Алпомиш” маҳалласида жойлашган Юбилейний бозори ҳудудида, Термиз шаҳрининг “Каттабоғ” маҳалласида жойлашган Марказий деҳқон бозор ҳудудларида жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда ўткир тиғли орқали тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш мақсадида шаҳбекатдаги фуқаролар ўзлари билан ўткир тиғли жисм олиб юрмаслиги, автомашина ҳайдовчиларига машинасида совуқ қурол ва совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган буюмлар олиб юрмаслиги, агар тиғли жисм аниқланганида, Ички Ишлар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 185-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиши, жазо муқаррарлиги тўғрисида фуқароларга Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони ходимлари томонидан профилактик, тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, кўча ва жамоат жойларида, фуқаролар томонидан очиқ ҳолда совуқ қурол ва совуқ қурол сифатида фоидаланилиши мумкин бўлган “Тиғли” жисмларни олиб юрган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Маьмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1852 – 1853 – моддалари бўйича баённома тузилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 2023 йилнинг 5 ойи давомида Патрул пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан “Тиғ” тадбири давомида жами 1613 та ҳолат аниқланган бўлиб, шундан 1115 таси пичоқ, 400 таси кастет, 25 таси бита, 73 таси бошқа ўткир тиғли предметларни ташкил этади.
Хавфли буюмларни олиб юриш ҳолатлари аниқланган жойлар буйича кўриб чиқилганда, кўчаларда 564 та, кўп қаватли уйлар олдида 156 та, истироҳат боғлари ҳудудида 102 та ва кўнгил очар жойлар (дескотека, кафе, бар, тунги клуб ва бошқа) ва уларнинг атроф ҳудудида 185 та, бозорларда 506 та ва бошқа жойларда 100 та ҳолат аниқланган.
Юқорида келтирилган рақамлар оддий кўриниши мумкин аммо битта ҳолатда аниқланган ўткир жисм ғаразли ва паст ниятда ишлатилса, бир ва бир неча инсоннинг соғлигига ва умрига зомин бўлиши мумкин.
Шунинг учун азиз фуқароларимиздан сўраб қолар эдик-ки, ўзларининг ёнларида Ўзбекистон қонунчилигида тақиқларган пичоқ, кастет, бита ва бошқа ўткир тиғли жисмларни олиб юрмасликларини сўраб қолар эдик.