Сурхондарёда “Жасорат мактаби” тарбияланувчилари манзил колонияда бўлишди.
Сурхондарё вилояти ҳудудида истиқомат қилиб келаётган профилактик ҳисобда турувчи оғир тоифа сирасига киритилган ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш, уларни тарбиялаш мақсадида, “Жасорат мактаби”нинг навбатдаги ўқув йиғини ташкил этилди.
Жарқўрғон туманидаги ҳарбий қисмда
ташкил этилган ўқув йиғинида, ёшлар ўзларининг билим савияларини, ватанга
бўлган муҳаббатини янада ошириш борасида ўтказилаётган ўқув машғулотлари билан
бирга уларга ҳаётий воқейликлар мисолида ҳам тарбиявий машғулотлар олиб борилмоқда.
Ҳудди шундай машғулотлардан
бири саёҳат тарзида ташкил этилди. Бунда ёшлар Шеробод туманидаги 4-минтақавий ҳудуд
41-сон манзил колониясига олиб борилиб, ушбу масканда жазо муддатини
ўтаётганларнинг ҳаёти билан яқиндан танишишди. Улар билан суҳбатлашилди...
Қилинган саёҳат давомида, ўзларининг келажаги учун тўғри йўлда юриш, ўз билим савияларини ошириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят оламидан узоқ юриш, салбий ҳатти-ҳаракатларнинг оқибати яхшилик билан тугамаслиги бўйича ўзларига тўғри бўлган хулосаларга эга бўлишди.