11 Август 2022 йил 437

Сурхондарёда заҳирада бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Шўрчи туманида 2022 йил 1 август куни, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, Жарқўрғон туманида яшовчи, Д.Усмоннинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан, 25 июль куни Жарқўрғон туман ҳудудида, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қумқўрғон туманида яшовчи, Х.Тоймас давлат заҳирасида бўлган “туман ҳудудидаги 20 сотих ер майдонини 190.000.000 (бир юз тўқсон миллион) сўмга сотаман кадастрда ишловчи танишлар орқали номингизга расмийлаштириб берман!”- деб, ундан 190.000.000  (бир юз тўқсон миллион) сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 1 август куни Х.Тоймасга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech