8 Ноябр 2023 йил 861

Сурхондарёда вояга eтмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психолог ходималарига ўқув ишлари ташкил этилди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психолог ходималарига Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2023-йил 30-октябр кунидаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 4-ноябр кунидан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси биносида ишдан узилган ҳолда қисқа муддатли ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Мазкур ўқув йиғинига жалб этилган вилоят ички ишлар органлари таркибида хизмат олиб бораётган ходималарга вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари ҳамда Термиз шаҳридаги 15-сонли умумтаълим мактабининг амалиётчи психологи Шаҳноза Кўчкелдиевалар томонидан ходималарга фуқароларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати, шахсларнинг жинс ва ёш тоифасидан келиб чиқиб профессионал-экспрессив ҳаракатлар билан самарали мулоқотга киришиш, агрессияни қўзғатувчи муомала ва нокасбий жестлардан тийилиш” юзасидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мазкур ўқув йиғинини ташкил этишдан асосий мақсад, вилоят ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психологларини фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий маҳорати, муомала маданиятини ҳамда жанговар шайлигини ошириш, қолаверса, вазиятни тўғри баҳолаш орқали тезкор қарор қабул қилиш кўникмалари янада оширилмоқда.

Text to speech