28 Октябр 2023 йил
912
Сурхондарёда вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ташаббуси билан “Обод макон – мусафо ҳаёт” экологик акциясига старт берилди.
Бу ижтимоий ҳаракат
барчани ўзи яшаб турган ҳудудда атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш ва озода
сақлаш учун бирлаштиришдан иборат.
Экологияни тозалаш учун
Сиз ҳам ушбу ҳаракатга қўшилинг!
Маиший чиқиндиларни
белгиланган жойларгагина ташлайлик, уларни исталган жойга – йўлакларга,
ариқларга улоқтиришларига эътиборсиз бўлмайлик, атроф-муҳитни ифлослантирганлик
учун жарималар белгиланганлигини, ҳар кимнинг тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш ва
табиатни борича ҳис қилиш ҳуқуқи борлигини унутмайлик!
Тозалик ва поклик
бизнинг кундалик шиоримиз, аниқ ва қатъий истагимиз бўлсин!