Сурхондарёда вилоят ИИБ масъуллари томонидан меҳнат фахрийлари ва хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 12 октябрь кунидаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда 25 октябрь “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан, жорий йилнинг 24 октябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев ҳамда Сариосиё тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ғайрат Хўжамқуловлар томонидан ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган, Сариосиё тумани ИИБ фахрийлари истефодаги майор Шарипов Давлат Ражаббоевич ҳамда истефодаги капитан Ёқубов Кенжа Сангиновичларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари масъуллар томонидан ўрганилди.
Хонадон соҳиблари билан дилдан қилинган суҳбат асносида, бошқарма бошлиғининг байрам совғалари улашилди.