11 Июл 2024 йил 369

Сурхондарёда вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси томонидан ўқув семинари ташкил этилди.

Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 февраль кунидаги “Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи подполковник А.Худойбердиев вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси шаҳар –туман Вояга етмаганлар ва Ёшлар билан ишлашни ташкил этиш гуруҳи катта инспекторлари, Миллий гвардия тасарруфидаги вояга етмаганлар масалари бўйича инспектор психологлар, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Маҳаллалар уюшмаси масъул ходимлари иштирок этди.

Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб келаётган вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги ва жиноятчилигининг олдини олиш, “Оила-маҳалла-мактаб” узвий тизими асосида вояга етмаганлар билан манзилли ишлашни йўлга қўйиш кераклиги ва бошқа бир қатор мавзуга алоқадор вазифаларни таъкидлаб ўтди.

Text to speech