10 Август 2025 йил 293

Сурхондарёда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда барча шаҳар-туман ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида “Оммавий сайёр қабул”лари бўлиб ўтди.

Юртимизда масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва  бартараф этиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланди. Шу боисдан юртдошларимизнинг ўз турмушидан ва бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлаш ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юкламоқда.

Фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича келиб тушаётган ариза ва шикоятларни аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва қонуний ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш ҳамда мурожаат қилувчиларнинг Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини осонлаштириш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмаилов томонидан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносида ҳамда  шаҳар-туман ИИБлари биноларида ҳудудий ички ишлар органи бошлиқларининг жисмоний ва юридик шахслар билан “Оммавий сайёр қабул” ўтказилди.

Ҳудудларда ташкил этилган сайёр қабулларда, ўринбосарлар, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди.

“Оммавий сайёр қабул” давомида фуқаролар ўзларининг тергов — суриштирув, ишга қабул қилиш, ишга қайта тиклаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, фуқароликни расмийлаштириш, моддий ёрдам, оила турмуш доирасидаги низоларга барҳам бериш, мол-мулк можароси, пул олди берди масаласи ва бошқа бир қатор ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.

Вилоят ҳамда шаҳар-туман ички ишлар органларига қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар соҳавий хизматлар томонидан кўриб чиқиш учун муддат талаб этганлиги сабабли, ушбу мурожаатларнинг ижроси бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратига олинди.

Text to speech