12 Август 2022 йил 494

Сурхондарёда “Ватанпарварлик ойлиги” дорасида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 3 август кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанапарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 174-сон Фармойишининг ижроси юзасидан жорий йилнинг 11 август куни вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилди.

Мазкур интеллектуал танловда жами 14 та шаҳар-туманлардан ташриф буюрган Ички ишлар органлари ёш ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган танловнинг якунига кўра Сариосиё тумани ИИБ жамоаси 3-ўрин, Ангор тумани ИИБ жамоаси 2-ўрин, вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг хотин-қизлар жамоаси 1-ўринни эгаллаб мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Қ.Батиров томонидан бошқарма бошлиғининг диплом, пул мукофоти ва китоблар тўплами тантанали равишда топширилди.

“Ватанапарварлик ойлиги” давомида бу каби тадбирларнинг давомийлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Text to speech