20 Август 2022 йил 399

Сурхондарёда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Қўшиқчилик” танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 3 август кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанапарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 174-сон Фармойишининг ижроси юзасидан жорий йилнинг 20 август куни Термиз шаҳрида жойлашган қўғирчоқ театрида Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва уларнинг ота-оналари, оила аъзоларига “Огоҳ бўлинг бахт сизники” номли ватанпарварликни мадҳ этувчи спектакл намойиш этилди.

Шундан сўнг вилоят Ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган санъатда ҳаваскор истеъдодли ходимлар ўртасида “Ватаним мадҳи” шиори остида санъатнинг мақом ҳамда эстрада йўналишларида қўшиқчилик кўрик танлов бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик танловда 2 та шарт асосида жами 5 нафар вилоят ИИБ ходимлари ўзлари тайёрлаб келган қўшиқлари билан иштирок этдилар. Иштирокчи ходимлар томонидан ижро этилган куй қўшиқлар Сурхондарё вилояти Ўзбекконцерт давлат муассасаси ходимлари билан ҳамкорликда ҳолисона баҳолаб борилди.

Танлов якунларига қўра бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд мувофиқлаштириш маркази ҳуқуқий статистика гуруҳи бош инспектори капитан Илхомжон Саломов 3-ўринни, бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати катта инспктори капитан Бекзод Қурбоналиев 2-ўринни, бошқарма ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори майор Алишер Аманов 1-ўринни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар бошқарма бошлиғининг диплом ва пул мукофоти билан тақдирландилар.    

Мазкур маънавий-маърифий тадбирлар ходимларда катта қизиқиш уйғотиш билан бирга уларни маънавиятини юксалтириш ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришлари учун хизмат қилди. 

“Ватанапарварлик ойлиги” давомида бу каби тадбирларнинг давомийлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Text to speech