26 Апрел 2022 йил 779

Сурхондарёда, ўзгаларни чув тушириб, пулларини ўзлаштириб келган фирибгар тезкор тадбирда қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот ҳамда Денов туманида яшовчи Р.Юнус (исм шарифлар ўзгартирилган) ва М.Нормуродлар 2022 йил 13 апрель куни Вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзган аризасига асосан, шу куни Шўрчи туманида Бобур маҳалласида ўтказилган тезкор тадбирда шўрчи туманижда яшовчи, М.Рустам Денов туманида яшовчилар, Р.Юнус ва М.Нормуродларга Ж.Корея давлатига олий маълумотлилар ишлаш учун кетадиган “Е-7” виза орқали ишга юборишни ваъда қилиб, эвазига ҳар биридан 11.500 (ўн бир минг беш юз) АҚШ долларидан беришни айтиб, Р.Юнус ва М.Нормуродлардан жами 2900 (икки минг тўққиз юз) АҚШ доллари ва 1.140.000 (бир миллион) сўм пулларни олаётганида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Бундан ташқари, М.Рустам 2021 йил ноябр ойида, Узун туманида яшовчи, Х.Чорини Германия давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, жами 1.500 (бир минг беш юз) АҚШ долларини олганлиги, Термиз туманида яшовчилар, У.Камол ва унинг отаси У.Жамолларни ҳам Германия давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, 26.875.000 (йигирма олти миллион саккиз юз етмиш беш минг) сўм пулларини фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган. 25 апрель куни М.Рустамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech