20 Декабр 2021 йил 492

Сурхондарёда, Ўзбекистон Респубилкаси ИИВ томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Респубилкаси ИИВ томонидан нашр этилган “Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари”, “Эл юрт осойишталиги генераллари”, “Фахрийлар фахримиз” ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан нашр этилган “Эл-юрт оромини авайлаб асраб...”номли китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Ташкил қилинган тадбирни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Исмоилов Абдувохид Саломович кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда тизим ходимларининг маънавий ва маърифий салоҳиятини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб, мазкур амалий ишлар истиқболимиз равнақи, ҳалқимизнинг тинчлигини ва осойишталигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Сўнги йилларда, муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг ташаббуслари билан ёш авлодни тарбиялашда “устоз-шогирд” анънасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларнинг орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ушбу ишларнинг амалий ифодаси сифатида ички ишлар органларида кўп йиллар давомида самарали фаолият юритган, фидойи ходимларнининг тажрибаларини бугун ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларга етказиш мақсадида, ички ишлар вазирлиги томонидан “Эл юрт осойишталиги генераллари”, “Ўзбекистон халқи хизматида”, Ички ишлар вазирлиги бирлашган таҳририяти томонидан “Фахрийлар фахримиз” ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар органларининг Мустақилилк йилларидаги фаолияти ҳақидаги «Эл-юрт оромини авайлаб, асраб...» номли китоблари нашрдан чиқарилиб ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Шунингдек, Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хотирасига бағишлаб, эҳтиром намунаси сифатида “Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари” китоби чоп этилди.
Бугун ушбу китоблар тақдимотида, Ички ишлар вазирлигидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси бош мутахассиси, ИИВ фахрийлар кенгаши аъзоси, юридик фанлари доктори полковник Сатторов Абдуғофур Ҳамидович, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори подполковник Қувончбек Бекмуродович Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва ва кадрлар билан таъминлаш департаменти маънавий-маърифий ишлар бўлими катта инспектори подполковник Қобилжон Собирович Шокиров ҳамда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, шоир ва публицист Аноров Жуманазар Хуррамовичлар иштирок этишиб, китобнинг асосий мазмун-моҳияти, яратилиш тарихи ҳамда ўқувчилар учун тутган ўрни ҳақида керакли бўлган маълумотлар билан ўртоқлашди.
Шунингдек, вазирлик маънавий-маърифий ишлар ва ва кадрлар билан таъминлаш департаменти маънавий-маърифий ишлар хизмати катта инспектори, подполковник Қобилжон Собирович Шокиров томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21-октябрдаги буйруғини шахсий таркиб эътиборига етказилди.
Муаллифлар томонидан эсдалик сифатида бир қатор ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига китоблар ҳадя қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech