Сурхондарёда “Ўқувчи-талабалар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишига қарши курашиш” шиори остида тезкор профилактик тарғибот тадбири ўтказилди
Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 7-октябрь кунидан 31-октябрь кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази ва Ички ишлар вазирлигининг жиноят қидирув бош бошқармаси ташаббуси билан “Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги” доирасида Республика миқёсида олий ва ўрта таълим муассасаларида “Ўқувчи-талабалар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишига қарши курашиш” шиори остида тезкор профилактик тарғиботлар ўтказилмоқда.Худди шундай тадбир Термиз Давлат университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника университети Термиз филиали, Термиз Давлат Университетининг Педагогика институти, Термиз Олимпия заҳиралари коллежи, Рўзи Чориев номидаги ихтисослаштирилган санъат мактаби интернати, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалида ташкил этилди. Унда талабалар, ўқувчилар, педагоглар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ҳуқуқтартибот органлари вакиллари иштирок этишди. Тадбир аввалида гиёҳвандлик ва унинг келиб чиқиши, аҳолининг барча қатламлари орасида айниқса, ёшлар ўртасида мазкур қора иллатни тарақалишини олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Асосан бугун глобал муаммолардан бирига айланган гиёҳвандликнинг олдини олиш борасида республикада кенг қамровли ишлар ҳақида сўз юритилди.Шунингдек, маърузачилар томонидан “Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми” ва “Орттирилган иммунитет вируси” инфекциясининг олдини олиш, унга чалинган беморларни тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, санитария-гигиена маданиятини юксалтириш, ёшларни гиёҳвандлик ва бошқа иллатлар таъсиридан асраш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, бу бўйича мавжуд меъёрий ҳужжатлар билан ҳам яқиндан таништириб ўтилди. Маърузадан сўнг мутахассислар тадбир қатнашчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди.Гиёҳвандлик-бу гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, жисмоний ва руҳий қарамлик пайдо бўлиши, шахснинг емирилиши билан кечувчи оғир касалликдир. Наркотик модда истеъмол қилиш ҳозирги кунга келиб, нафақат касаллик, балки иллатга айланиб улгурган. Бу жиҳатлар Термиз Давлат университетида бўлиб ўтган йиғилишда алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника унверситети Термиз филиалида ташкиллаштирилган тадбирда сўз олганлар томонидан таъкидланганидек, энг ачинарли томони шундаки, гиёҳвандлик кўп ҳолларда ўз домига 15-19 ёшлардаги ўсмир ва ўспиринларни тортаётгани ва бу вақтда улар мустақил фикрга эга эмаслиги хақида фикр билдиришди. Тадбирда “Ўзимни йўқотдим” номли видеолавҳанинг намойиш этилиши йиғилганларда катта таъссурот ўйғотди. Соҳа вакиллари сайъи-ҳаракати билан “Рўзи Чориев номидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб интернати” ўқувчилари ўртасида ҳам "Биз гиёҳвандликка қарашимиз” шиори остида танлов бўлиб ўтди. Танловда ўқувчилар ўзиларининг гиёҳвандликка қарши эканликларини ўз ижод намуналари бўлмиш расмларида акс этдиришди. Расмлар танлови доирасида ўқувчилар томонидан чизилган расмларнинг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Сўнгра танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Термиз шаҳридаги “Олимпиа заҳиралари” касб-хунар коллежида ўқувчи ёшлар ўртасида миллий кураш спорт тури бўйича ўтказилган мусобақа ҳам қизғин ўтди. Мусобақада 100 нафарга яқин 2006 ва 2007-йилда туғилган ўқувчи спортчилар қатнашди. Спортчи ёшлар ўзининг маҳоратларини намойиш этишди. “Ўқувчи-талабалар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишига қарши курашиш” шиори остида бўлиб ўтган спорт тадбири якунида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, Термиз шаҳрида спорт тадбирлари давом этди. Мисол учун 3 минг қадам юриш марафони бўлди. Унда 5 минг нафарга яқинроқ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар фаол иштирок этишди. Икки кунлик тезкор тадбирларнинг якунида “Ёшлар” марказида дастлаб семинар тренинг бўлиб ўтди. Тадбир якунида фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрдиғи ва эсдалик совғалари берилди. Азиз ёшлар! Гиёҳвандлик домига тушиб қолишдан ўзингизни асранг. Кейинчалик ҳаловатингизни йўқотиб, ҳар куни юз бора пушаймон қилгандан кўра вақтида, имконият борида огоҳ бўлинг! Гиёҳвандликсиз келажак сари илдам қадам ташланг! Бир сўз билан айтганда қора ўргимчак мисол одамларни, энг ачинарлиси ёшларни ўз домига тортишга уринаётган гиёҳвандлик балосидан ҳар биримиз аввало ўзимизни, фарзандларимизни-ю, қўни-қўшнимизни асрашга ҳаракат қилсак мақсадга мувофиқ бўларди. Зеро, бу иллатга қарши курашиш уни таг-томири билан йўқ қилиш, нафақат маълум бир идораларнинг балки, барча жамият аъзосининг олдида турган муҳим вазифаларидандир.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати