Сурхондарёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.
Жорий йилнинг 25-26 июль кунлари Термиз шаҳридаги 26 сон мактабнинг спорт залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Сурхондарё вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси, Сурхондарё вилояти Миллий гвардияси бошқармаси, Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси, Сурхондарё вилояти ДХХ ЧҚ “Жануб” Оператив Қўмондонлиги, “Термиз” халқаро аэрапортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальонидан саралаб олинган спортчилар жамоавий ва шахсий биринчилик йўналишларида беллашишди.
Шиддатли ҳужумларга бой бўлган ушбу мусобақа натижасига кўра жамоа биринчилигини чегара қўшинлари, иккинчи ўрин, МГ Қўриқлаш бошқармаси, учинчи ўрин ДХХ бошқармаси спортчилари эгаллашди.
Аёллар ўртасида жамоа биринчилиги вилоят ИИБ жамоаси, иккинчи ўринни МГ бошқармаси, учинчи ўринни ДХХ жамоаси эгаллашди.
Шахсий биринчиликда эркаклар ўртасида биринчи ўринни “Термиз” халқаро аэрапортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальони, иккинчи ўринни чегара қўшинлари, учинчи ўринни МГ Қўриқлаш бошқармаси спортчилари эгаллашди.
Шахсий биринчиликда аёллар ўртасида биринчи ва иккинчи ўрин ДХХ бошқармаси, учинчи ўринни вилоят ИИБ спортчилари эгаллашди.
Мусобақа якунида барча ғолиб спортчилар “Динамо” Жисмоний-тарбия ва спорт жамияти томонидан спорт дипломлари, медаллар ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.